"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди
06 янв 13:42
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди
Манба маълумотларига кўра, агар клуб янги мураббийни тайинлашни ёз мавсумигача қолдиришга қарор қилса, манкунианлар Томас Тухель ва Роберто Де Зербини устувор вариантлар сифатида кўриб чиқмоқда.
Айни пайтда Томас Тухель Англия терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади ва ЖЧ-2026да ҳам миллий жамоа билан ишлайди. Немис мутахассиси клуб даражасида катта ютуқларга эришган, жумладан, Чемпионлар Лигасини қўлга киритган.
Роберто Де Зерби эса ҳозирда Франциянинг "Марсель" жамоасини бошқармоқда. Жамоа Лига 1 да юқори натижалар кўрсатиб, чемпионатда етакчи ўринлар учун кураш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рубен Аморим 5 январь куни "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи лавозимидан озод этилган. Клуб раҳбарияти мураббийлик штаби борасидаги кейинги қадамларни таҳлил қилишда давом этмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Фикрлар
Gap trenerda xam emasda òzi. Klub egalari chatoq.
Kal xam òz prinsiplarimni kursataman deb, Ronni zaxiraga tiqdi, ketkazdi xam. Òzi xam kiradigan joyiga kirdi. Boshqa joyga borib xam tepildi(kimlardir bratan qilib olgandi xam) xD.