Скоулз: “Қандай қилиб уни МЮга мураббий қилиб қўйишганига тушана олмаяпман”
16 мар 2022 07:55
Янгиликлар
Скоулз: “Қандай қилиб уни МЮга мураббий қилиб қўйишганига тушана олмаяпман”
“Қизил иблислар” афсонаси Пол Скоулз “Манчестер Юнайтед”нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида “Атлетико”га мағлуб бўлганига муносабат билдирди.
“Қандай қилиб уни (Ральф Рангник) клубга бош мураббий қилишганига тушунмаяпман. Бу жамоага тўғри келадиган мутахассисни топиш – бу энг муҳими. Таркибда чинакам иқтидорли футболчилар бор.
Ҳеч бўлмаса лигада ғолиб бўлиш учун яқинлашишга тўғри мураббийни олиб келиш зарур”, дейди Скоулз.
Эслатиб ўтамиз, МЮ бу мавсум ҳам титулларни қўлга кирита олмаслиги аниқ бўлиб бормоқда. Жамоа АПЛда 29 ўйиндан кейин 50 очко билан 5-ўринда бормоқда. Пешқадам “Сити” билан орадаги фарқ эса 20 очко (!) ташкил этмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар