Шотландия терма жамоаси устози: "2 та ўйинда 4 очко тўплашимиз керак"
15 июн 2024 13:26
Янгиликлар
Шотландия терма жамоаси устози: "2 та ўйинда 4 очко тўплашимиз керак"
Шотландия терма жамоаси устози Стив Кларк Германиядан учралган йирик мағлубият (1:5) ҳақида фикр билдирди.
Ушбу жамоалар Мюнхенда Евро-2024 очилиш ўйинида иштирок этишди.
"Тун оғир ўтди. Ўз даражамизда ўйнай олмадик. Биз кечаги баҳсдагидан кучлироқмиз ва буни кейинги баҳсларда намойиш эта оламиз деб умид қиламан.
Мақсадимиз - кейинги 2 та баҳсда 4 очко олиш.
Германия жуда кучли ўйин намойиш қилди, афсуски, уларга муносиб жавоб қайтара олмадик. Биринчи бўлимдаги воқеалар жуда тез содир бўлди, биз реакция қилишга улгурмадик" - деди Шотландия терма жамоаси устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар