UZ

Сўнгги янгиликлар

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  141 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

“Шўртан” бугундан ўз қароргоҳида йиғилади Янгиликлар

“Шўртан” бугундан ўз қароргоҳида йиғилади

Теглар :  Шўртан
Якунига етган мавсумда 11-ўринни банд этган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ҳам қишки таътилдан қайтмоқда.

"Шўртан” футболчилари бугундан ўз қароргоҳида йиғилади. Таътилдан сўнг ўтказиладиган тикланиш машғулотларига клуб раҳбариятининг қарорига кўра, вақтинчалик Зоир Тўрақулов билан Эркин Мирзаев бошчилик қиладиган бўлди.

Мазкур бир ҳафталик йиғинга асосий таркибнинг муҳим аъзоларидан бўлган – Элдор Тожибоев, Ботир Қораев ва Игорь Таран каби футболчиларнинг ҳам етиб келиши кўзда тутилган. Таркибдаги ўзгаришларга борасида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Деярли барча футболчининг шу йилнинг якунига қадар амалда шартномаси бор.
Бош мураббий Мухтор Қурбоновнинг клубда қолиш-қолмаслиги ҳамон мавҳумлигача турибди. Ушбу масала ҳам жамоанинг январь ойида бошланадиган йиғинида ойдинлашиши кутилмоқда.

Клуб раҳбариятининг қарорига кўра, келаси йил асосий эътибор воҳалик футболчиларга қаратилади. Бу билан “Шўртан” ҳам асосан қашқадарёлик ўйинчиларни таркибга жалб этади дейиш ҳам нотўғри. Чунки мураббийлар олдига таркибнинг ўзагини кўпроқ воҳалик футболчилардан тузиш вазифаси қўйилмоқда. Шунингдек ғузорликлар келгуси мавсум совринли ўринлар учун курашишни ҳам мақсад қилган.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика