

"Opta" маълумотларига кўра, ушбу ғалаба Испания Суперкубоги ташкил этилганидан бери энг йирик ҳисобдаги ғалаба сифатида тарихга муҳрланди.
Басклар дарвозасига голларни Ферран Торрес, Фермин Лопес, Руни Баржи урди, Рафинья эса дубль муаллифи бўлди.
Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида эса 8 январдан 9 январга ўтар кечаси "Атлетико" ва "Реал" ўзаро тўқнаш келади.
Айни пайтда Испания Суперкубогининг амалдаги соҳиби ҳам "Барселона" ҳисобланади. 2025 йилги турнир финалида каталонияликлар "Реал"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этган эди.



