

“Шўртан” футбол клуби тажрибали дарвозабон Низомиддин Зиёвутдиновни ўз сафига қўшиб олди.
Низомиддин жамоамиз билан бир йиллик шартнома имзолади.
Дарвозабон фаолияти давомида ОКМК, “Андижон”, “Турон”, “Қўқон-1912” ва “Арал” жамоалари дарвозасини муносиб тарзда қўриқлаган.
Низомиддин Зиёвутдинов янги мавсумда жамоамиз дарвозаси даҳлсизлигини ишончли ҳимоя қилиб, “Шўртан”нинг Суперлигага қайтиш йўлидаги мақсадларига эришишда муҳим ҳисса қўшишига ишонамиз!", - деб ёзилади клуб баёнотида.



