Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди

Alisher Ostonov
9 янв 2026, 01:10
Саудия Арабистони Про лигаси 13-тур доирасидаги бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди.

"Ал Ҳилол" ўз уйида "Ал Хазем"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Мухлислар "Ал Нажма" ва "Ал Иттифоқ" ўртасидаги ўйинда голлар шоусини тақдим этишди. Якунда меҳмонлар 4:3 ҳисобида зафар қучди. "Ал Насср" эса кетма-кет иккинчи ўйинда мағлуб бўлди. 1:2 ҳисобида якунланган ўйинда Криштиану Роналду пенальтидан тўп киритди.

Ҳозирда "Ал Ҳилол" 13 турдан сўнг жадвалда 35 очко билан биринчи ўринда бормоқда, "Ал Насср" шунча ўйиндан сўнг 31 очко билан иккинчи ўринда жойлашган. Унга энг яқин таъқибчи жамоа 12 та ўйинда 28 очко жамғарган "Ал Тавун" ҳисобланади.








Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia