Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин
11 июн 13:27
Янгиликлар
Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин
Лерой Сане "Бавария" билан шартнома узайтириш бўйича келиша олмади, деб хабар беради Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг.
Клуб ўйинчига йилига 15 миллион евро миқдорида маоши бўлган шартнома таклиф қилган, бунда асосий маош 12-13 миллион евро бўлиши керак эди. Бироқ Сане рад жавобини бериб, жамоани тарк этиш қарорини билдирди.
29 ёшли футболчи "Галатасарой"га ўтишга яқин. Туркия клуби унга жиддий қизиқиш билдирган: сўнгги 2-3 ҳафта ичида телефон қўнғироқлари, учрашувлар ва ёзма таклиф бўлган.
Ўтган Бундеслига мавсумида Сане 30 ўйин ўтказиб, 11 гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар