

Клуб ўйинчига йилига 15 миллион евро миқдорида маоши бўлган шартнома таклиф қилган, бунда асосий маош 12-13 миллион евро бўлиши керак эди. Бироқ Сане рад жавобини бериб, жамоани тарк этиш қарорини билдирди.
29 ёшли футболчи "Галатасарой"га ўтишга яқин. Туркия клуби унга жиддий қизиқиш билдирган: сўнгги 2-3 ҳафта ичида телефон қўнғироқлари, учрашувлар ва ёзма таклиф бўлган.
Ўтган Бундеслига мавсумида Сане 30 ўйин ўтказиб, 11 гол урди ва 5 та голли узатма берди.



