UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46«Ливерпуль» «Боруссия» футболчисига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:10Рафинья Неймар, Кака, Ривалдо рекордини янгилади  4 09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  2 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  3 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  4 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  4 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  2 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  11 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  17 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  131 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  159 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  86 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  6 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  17

Роналдунинг "Ювентус"га ўтгани туфайли 140 км масофани пиёда босган мард мухлис Янгиликлар

Роналдунинг "Ювентус"га ўтгани туфайли 140 км масофани пиёда босган мард мухлис

Теглар :  ЮвентусРоналду
Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши билан боғлиқ бир ишқибознинг қизиқарли тарихи ҳақида Италиянинг "ItaSportPress" нашри мақола чоп этди.

Гап шундаки, Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганидан сўнг Варезада истиқомат қилувчи мухлис Фабрицио Анжелини қизиқ ваъда бериб қўяди.

Фабрицио агарда Роналду ростан ҳам "Ювентус"га ўтадиган бўлса, унда у Туринга қадар уни кўриш учун пиёда боришини маълум қилади. Ҳазил чин аралаш ёзилган гап туфайли Фабрицио ўз ваъдасини бажаришга аҳд қилади.

- "Ҳа, менга бу чақирув ёқди ва қизиқарли бўлди. Лекин ростини айтаман, Туринга қадар 140 км масофани 38 ҳароратли иссиқда пиёда босиб ўтиш осон бўлгани йўқ. Лекин "Ювентус" жамоамиз доимо ўз ваъдасини бажаради. Шу боисдан ҳам мен гапирган гапимга жавоб тариқасида бу ишни амалда бажаришга қарор қилдим. Роналду каби чемпион футболчини ўз жамоамизда қўриш орзу эди. Бу нафақат "Юве" учун, балки бутун Италия футболи учун ажойиб воқелик", - дейди Фабрицио Анжелини.

Ўшанда Фабрицио шундай ёзганди: "Агарда "Ювентус" Роналдуни олиб келса, унда мен Туринга қадар пиёда бораман".

Айни пайтда Туринда бўлиб турган Фабрицио Анжелинига клуб футболчи билан учрашув ташкил қиладими ёки йўқ бу ҳозирча номаълум. Фабрицио учун эса Роналду билан учрашиш ҳақиқий совға бўларди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика