UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  48 00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  1 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  11 23:13"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  20 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41

Роналду, Бензема, Неймар қанисизлар? Софиан Раҳими: "Мен шу ерда" Янгиликлар

Роналду, Бензема, Неймар қанисизлар? Софиан Раҳими: "Мен шу ерда"

Саудия Арабистони футболига катта юлдузларни олиб келишдан мақсад нима эди? Жавоблардан бири - ОЧЛни ютиш.

Албатта, юқоридаги саволга бир нечта жавобни айтса бўлади. Мамлакат футболига эътиборни ошириш, чемпионат даражасини кучайтириш, ҳаммани ўзига қаратиш, трансляциядан фойда топиш, маркетингни ривожлантириш... Хуллас, давом этаман десангиз бир нечта сабаблар топилади.

Лекин шу жавоблар ичида Осиё чемпионлар Лигасини ютиш дегани ҳам бўлади. Ҳа, номдор юлдузларни таклиф этиш орқали ОЧЛда қатнашган клублар мусобақада ғолиб чиқишни мақсад қилганди. Лекин якунда ундай бўлмади. Саудия Арабистони грандлари олдида нисбатан "камтар" кўринган "Ал Айн" шов-шув қилмасдан, ҳаммани ўзига қаратмасдан жимгина футбол ўйнаб бош совринни илиб кетди.




"Ал Айн" (БАА) клубининг ОЧЛда зафар қучиши шахсан мен учун кутилмаган ҳол бўлди. Чунки кўпчилик қатори мен ҳам "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ёки "Ал Иттиҳод" ғолибликни қўлга киритса керак деган тахминда эдим. Аммо Саудиянинг ҳар учала етакчиси гуруҳдан чиққани билан плей-офф бошлангач, бирин-кетин "аут" бўла бошлашди.

Мусобақанинг 1/8 финалида "Ал Насср" Саудиянинг бошқа бир клуби "Ал Файҳа"дан, "Ал Ҳилол" "Сепахон"дан, "Ал Иттиҳод" эса "Навбаҳор"дан устун келди. Бу пайт "Ал Айн" "Насаф"га қарши иккита учрашув ўтказиб, Қаршида дуранг (0:0) қайд этган бўлса, ўз майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Чорак финалда "Ал Айн"га кимсан "Ал Насср" тушди. Ал Айн шаҳридаги "Ҳазза бин Зайед" стадионида мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Жавоб беллашувида "Ал Насср" 4:3 ютгани билан ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди ва меҳмонлар 3:1 ҳисобида ютиб кетишди.




Чорак финалнинг иккинчи ўйинида "Ал Ҳилол" билан "Ал Иттиҳод" ўзаро тўқнаш келиб, бунда "Ал Ҳилол" ҳар иккала баҳсни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этиб ярим финалга йўл олди.

Ярим финалнинг дастлабки беллашувида ""Ал Айн ўз майдонида зафар қучди. "Ал Ҳилол" 4:2 ҳисобида мағлуб этилган ўйинда "Ал Айн"нинг марокашлик легионери Софиан Раҳими 3та гол урди. Аввалги босқич бир ўйинда иккита гол урган футболчидан бу сафар хэт-трик! Ярим финалда-я, яна "Ал Ҳилол" дарвозасига. "Ал Ҳилол" жавоб ўйинида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгани билан бу етарли бўлмади ва шу тариқа Саудиянинг сўнгги клуби ҳам мусобақани тарк этди.

Япониянинг "Йокогама Маринос" жамоасига қарши финалнинг биринчиси "Ал Айн" учун омадсиз келди. Эрнан Креспо шогирдлари меҳмонда 1:2 ҳисобида ютқазишди. Жавоб ўйинида эса 5:1 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилиб, қарабсизки ""Ал Айн шоҳсупага кўтарилди.

Жамоа олтин медалларни қўлга киритди. Соуфиан Раҳими эса мусобақанинг "Энг яхши футболчиси" ва "Энг яхши тўпурар" совринига лойиқ кўрилди. У ОЧЛ ўйинларида 13та гол уришнинг уддасидан чиқди.

"Ал Насср"га 3та
"Ал Ҳилол"га 3та
"Аҳал"га 2та
"Ал Файҳа"га 2та
"Йокогама Маринос"га 2та
"Насаф"га 1та




"Ал Айн" мусобақа давомида ўз майдонида фақат бир марта мағлуб бўлади. Биласизми, кимга? "Пахтакор"га! "Пахтакор" ўтган йил ноябрда бу жамоани 3:1 ҳисобида енгиб қайтганди.

"Ал Айн"нинг ОЧЛда зафар қучиши катта пуллар футболда ҳамма нарсани ҳал қилавермаслигини кўрсатиб берди. Саудия клублари сафида Роналду, Бензема, Неймар, Канте, Митрович каби юлдузлар бор эди, аммо кубокни кўтариш кўпчилик танимайдиган Софиан Раҳимига насиб этди.

Х.Холиқов.


Муаллифнинг олдинги мақолалари  

Ҳал қилувчи саралаш олдидан: Уйда бошлаб уйда тугатиш устунлик берадими?    

ЖЧ саралаш олдидан. 5 сентябргача нима қиламиз?        

ЖЧ саралаш олдидан. Шимолий Корея - дастлабки рақиб         

Видео. 6 йил олдин илк интервьюсини берган Раҳимберди 12 ёшга тўлди. Унинг ҳозирги билими қандай?        

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика