UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  3 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  8 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  13 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  7 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  13 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1

Риштонга катта футбол қайтди Янгиликлар

Риштонга катта футбол қайтди

Теглар :  Риштон
Риштон футболи ўзининг кўп йиллик тарихига эга. Собиқ “Кооператор” номли жамоанинг ёрқин ўйинлари ҳамон фарғоналик чарм тўп ихлосмандлари ёдида сақланиб қолган.

2000 йил  Риштон футболи учун янги давр бўлди. “Риштончи” номи остида мусобақаларда иштирок этаётган жамоа вилоят биринчилигида чемпионликни қўлга киритиб, биринчи лигага ўтиш турнирига йўлланма олди. Бу борада Риштон футболи жонкуяри Нозимжон Усмоновнинг саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим.

Ўтиш турнирида муваффақиятли қатнашган вакилларимиз 2001 йилда Ўзбекистон чемпионати, биринчи лига баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Мана шу мусобақаларда тўп сурган Риштон футболи тарбияланувчиси – Носир Отақўзиев айни дамда Ўзбекистон футболида ўз ўрнига эга. Носирбек 2011 йилда Қаршининг “Насаф” жамоаси билан биргаликда ОФК Кубогида бош совринни қўлга киритиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари назарига тушган.

Шунингдек, Содир Элибоев, Носир Нишонов, Акмал Ортиқов, Муроджон Ҳайдаров, Аброр Абдуқодиров каби футболчилар ҳам мухлислар меҳрини қозонишган.

Риштон тумани футбол ихлосмандлари учун янгилик. Жорий йилдан бошлаб Риштон туманига яна катта футбол қайтди. Аниқроғи, туман ҳокими Ғайратали Мамадалиев ташаббуси билан “Рошидон ФК” номли жамоа ташкил этилиб, Фарғона вилояти биринчилигида қатнаша бошлади.

Жамоа чемпионат доирасида  дастлабки ўйинида ўз майдонида “Олтиариқ” клубини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бундан ташқари, “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлари билан ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Ушбу баҳсда 3:4 ҳисоб қайд этилди. 1 июнь куни “Рошидон ФК” Қўқонда “Локомотив БФК” меҳмони бўлиб, йирик 3:0 ҳисобида мезбонларни доғда қолдиришди.

Тажрибали мураббий Диёрбек Мирзабоев бошқараётган жамоа иккинчи лига учинчи тур ўйинларини ҳам ғалаба билан якунлади. 5 июнь куни “Зафар” жамоасини қабул қилган риштонликлар рақибдан 5:1 ҳисобида устун келишди. Айни дамда жамоа  “В” гуруҳида 9 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Риштонга яна катта футбол нафаси кириб келди. Барчамиз бир-тану бир жон бўлиб, “Рошидон ФК”ни қўллаб-қувватлайлик. Зеро, жамоамизнинг олдига қўйган мақсадлари улкан.

Аброр Деҳқонов

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика