UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23БААнинг Ўзбекистонга қарши тахминий таркиби  9 11:00“Милан“ юлдузини “Ливерпул“га битта шарт билан сотишга тайёр  0 10:48Аброр Пирриев допинг текшируви ўтказиш учун допинг офицерларини жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташрифи борасидаги саволга жавоб берди  13 10:36“Ал Ҳилол“ ТОП форвардга йига 40 миллион евро таклиф қилди  0 10:11Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) энг қиммат футболчилар рейтингини янгилади  6 09:44Ўтган мавсум А Серияда 11 та гол урган ҳужумчи фаолиятини “Рома“да давом эттириши мумкин  2 09:17УEФА Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида “Барселона“ни очколардан маҳрум қилиши мумкин  23 08:50Goal «Олтин тўп»ни ютишга даъвогарлар рейтингини янгилади. ПСЖнинг уч нафар футболчиси ТОП-10 га илк бор киришди  15 08:23“Реал Мадрид“ яна бир трансфер бўйича ишни якунлади  15 07:56Бугун Ўзбекистон ОТЖ Францияга қарши баҳс олиб боради  9 07:23БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти  34 00:44Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши ва Саудия клубига ўтиши мумкин?!  1 00:19Лука Модрич янги клуби билан қачон шартнома имзолайди?  1 23:44"Тоттенхэм" янги уй либосини тақдим этди  2 22:42Инзаги "Ал Ҳилол"да қанча маош олади?  5

Риштонда яна фахрийлар турнири Янгиликлар

Риштонда яна фахрийлар турнири

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Наманган вилояти ва Риштон тумани фахрийлари ўзига хос футбол шоу ташкил этиб келишаётган эди.

Жорий йилда 60 ёшдан ошган фахрийлар учинчи маротаба учрашишди. Бу сафар фахрийлар футбол фидойиларидан бири – риштонлик Ўринбой Юсуповнинг тўйи баҳонасида яна бир бор ўз кучларини майдонда синаб кўришди.

Ўринбой аканинг энг қувончли кунида ёнида туриб ўнга далда бўлган дўстлари кичик футбол турнири ўтказишга ҳам муваффақ бўлишди.

Кичик мусобақада учта жамоа иштирок этди. Аввалига майдонга “Оқ олтин” (Риштон тумани) ва “Навқирон” (Наманган вилояти терма жамоаси) вакиллари тушишди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда риштонликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Иккинчи ўйинда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидан ташриф буюрган “Нуроний” ҳамда “Навқирон” жамоалари куч синашишди. Ўйинда катта ташаббусга эга бўлган “Нуроний” фахрийлари рақибларини 6:1 ҳисобида доғда қолдиришди.  Шуни айтиш жоизки, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани фахрийлари мусобақага ўзгача тайёргарлик билан келишди ва ғолибликни қўлга киритишди.

Турнинг сўнгги ўйинида – “Оқ олтин” ва “Нуроний” фахрийлар жамоалари тўқнаш келишди. Мазкур учрашув мухлисларда ҳам катта таассурот қолдирди. Ўйин жанговор руҳда ўтиб, 2:2 ҳисобида ўз поёнига етди.

Шу тариқа, тўплар нисбатига кўра, “Нуроний” мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.



“Нуроний” жамоасида тўп сурган  Илҳомжон Каримов, Зокиржон Нажмиддинов, Юсуфжон Сидиқов, Одилжон Парпиев, Муҳаммадвали Тўрабоев, Абдуқаҳҳор Холиқов, Мўминжон Аҳмедов, Мухторжон Пўлатов ва Муҳиддин Равшанов каби фахрий футболчилар мухлисларда яхши таассурот қолдиришгани бор гап.

“Нуроний” жамоаси устози Зокиржон Умаров бу сафар қўли остидаги фахрий футболчиларни мусобақага жиддий тайёрагани яққол кўзга ташланиб турди.

– Мустақиллик туфайди бизга берилаётган мана шундай имокниятлардан унумли фойданашимиз лозим, дейди “Нуроний” жамоаси сардори Муҳаммадвали Тўрабоев.-Спортга берилаётган бундай ғамхўрликлар биз фахрийларнинг юрагидаги чўғни аланга олишига тўртки бўлди. “Нуроний” жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда ташкил этилди. Барчамизнинг мақсадимиз Наманган вилояти, қолаверса, Янгиқўрғон тумани шарафини муносиб ҳимоя қилишдир. Вилоятимиз ва туманимиз номини дунёга достон қилиш йўлида қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрмиз. Бир сўз билан айтганда, “Нуроний”нинг келажакдаги режалари бисёр.

Фархийларни бирлаштиришда ҳар доим жонкуярлик кўрсатиб келаётган Мамадали Мўминов ва Ҳамидхон Мўйдинхўжаев яқин кунлар ичида Наманганда Водий биринчилигини ташкил этишни мақсад қилишган.

– 60 ёшдан ошган фахрийлар ўртасида яна бир мусобақа ўтказмоқчимиз, дейди Мамадали Мўминов. – Бўлажак мусобақада водийнинг 12 та фахрийлар жамоаси иштирок этиши режалаштирилган. Бугунги турнир ҳақида гапирадиган бўлсам, бу гал ҳам фахрийларимиз бўш вақтларини мазмунли ўтказишди. Улар ўртасидаги дўстлик ришталари янада мустаҳкамланди.

Шу тариқа, фахрийларнинг Риштон туманида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувлари юқори савияда ўз поёнига етди. Яқин кунлар ичида фахрийлар Наманганда яна тўпланишади.

Аброр ДЕҲҚОНОВ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика