UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  0 17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  1 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  1 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  4 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   0 14:54А Серия топ-клуби юлдуз ўйинчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади  0 14:23Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди  0 14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  10 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  10 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  3

Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди Янгиликлар

Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди

Теглар :  Қашқар
Фарғона вилояти Бешариқ тумани Қашқар қишлоғида Турғунбой Турдибоев хотирасига бағишланган футбол шоу учрашуви ташкил этилди.

Бир неча йиллардан буён янги йил байрами арафасида ўтказиб келинаётган "Qashqar CUP" футбол турнирининг бу галгисида ушбу худудда янги стадионнинг фойдаланишга топширилиши маҳаллий аҳоли учун катта тантанага айланиб кетди. Шу куни Фарғона футболи фахрийлари ва Бешариқ тумани футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди. Фарғона футболи фахрийлари жамоасида мухлисларга яхши таниш бўлган Носир Отақўзиев, Азиз Алижонов, Дониёр Усмонов, Абдуллоҳ Олимовлар, Шавкат Юсупов, Жасурбек Хамроқулов, Азизхон Исомиддинов, Темур Ҳамидовлар майдонга тушдилар.

"Qashqar Cup" хотира турнири.
Рамзий ўртоқлик учрашуви.
Бешариқ тумани футбол фахрийлари - Фарғона футболи фахрийлари 2:4
Голлар: 
Азиз Алижонов (0:1), Носир Отақўзиев (0:2), Мартавали Турғунов (1:2), Зоҳиджон Турдиев (2:2), Азизхон Исомиддинов (2:3), Абдуллоҳ Олимов (2:4)

Таъкидлаш жоиз, турнир доирасидаги учрашувлар бир неча кунлардан бери давом этмоқда. Барча ўйинлар таниқли журналист Мирзаҳаким Тўхтамирзаев томонидан шарҳлаб борилмоқда.


Бекзод Толибов, Бешариқ туманидан Championat.asia учун махсус

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика