

Аввалроқ бразилиялик ҳужумчининг клуб билан шартномани узайтиришни истамаётгани ва жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо билан ишлашга мойил эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Илгари жамоада тартибни сақлаб турадиган сардорлар бор эди. Клуб ҳамма нарсадан устун қўйиларди. Ди Стефано, Роналду ва Рауль кетди, аммо "Реал" ўз йўлини давом эттирди. Винисиус билан эса улар йўлдан адашди", – деди Ринкон.

Винисиус 2025/2026 йилги мавсум 30 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди. Унинг бозордаги қиймати 150 млн евро деб баҳоланмоқда.
Сўнгги ўйинларда бразилиялик футболчининг ҳаракатларидан жамоа мухлислари ҳам норози бўлиб, уни ҳуштаклар билан кузатиб қўйган эди.



