UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52“Лестер“ 11 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди  0 09:27Суарес ва Месси ўзларининг футбол клубларига асос солишди  0 09:02Роналдуда иккита йўл бор  2 08:36АПЛ чемпиони 181 миллион фунт, 20-ўриндаги жамоа 110 миллион фунт мукофот олди  4 08:26Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи шогирдига қарши, бир қатор собиқ футболчилар ҳаракат қилаётган “Like cup“ мусобақаси давом этмоқда +ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:07Ламин Ямаль янги келишув бўйича “Барселона“да қанча ишлаб олиши маълум  3 07:40Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди  1 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  3 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  3 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  11 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  29 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  6 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  5 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1

Риштонда “Ўзбек футболининг 105 йиллиги” номи остида фахрийлар ўртасидаги футбол мусобақаси ўтказилди Янгиликлар

Риштонда “Ўзбек футболининг 105 йиллиги” номи остида фахрийлар ўртасидаги футбол мусобақаси ўтказилди

2018 йил 9 сентябрь куни Фарғона вилояти Риштон туманида фахрий футбол жамоалари ўртасида “Ўзбек футболининг 105 йиллиги” номли мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбек футболи тарихидан бир парча    

Ўлкамизнинг шаҳар ва қишлоқларида ХХ аср бошларида аввал халқ тилида “шайтон ўйини”, кейинчалик “ёввойи ўйин” дея таърифланган спорт тури пайдо бўлди. Гарчанд ҳозирги замонавий футболга унча ўхшамас ҳам тасодифий топилган майдон ва кўчаларни чангитиб ташкил этилган бу ўйин кенг қулоч ёза бошлади. Маҳаллий ёшлар ўша вақтда ҳарбийлар томонидан олиб борилаётган машғулотларни кузатиб, айнан улар томонидан ўйналаётган ўйинни ўзлаштиришга киришдилар. Улар дастлаб текис майдон топиб, унга иккита дарвоза ўрнатишади. Албатта майдон тайёрлаш, чим ётқизиш ишлари қўқонлик иштиёқи баланд йигитларучун қийин иш эмас эди. Майдон тайёр, энг муҳими футбол ўйнаш учун копток топиш керак. 

Ўша вақтларда дўконларда ҳозиргидек футбол тўплари сотилмайди. Шундай бўлсада уддабурон йигитлар, футболга бўлган иштиёқлари кучлилигидан ўзлари тўп яратишга уриниб кўришади. Йигитлар орасида турли касб эгалари борлиги ушбу вазиятда қўл келади. Косибчиликдан хабари бор йигитлардан бири чарм маҳсулотидан копток тикиб кўради. Лекин тўпни шишириш учун технология топишнинг имкони бўлмайди. Йигтилар буни ҳам ечимини топишади. Юмшоқ матолар қийқими билан тўлдирилган копток тайёр бўлади ва йигитлар футбол ўйнашни бошлашади. Кейинчалик ўша ҳарбийлардан ҳақиқий коптокни сотиб олишади. Шу тариқа 1912 йилда Қўқонда мамлакатмиздаги биринчи футбол жамоаси ташкил топади.



“Ўзбек футболининг 105 йиллиги” фахрийлар ўртасидаги футбол мусобақаси ҳақида

2018 йил 9 сентябрь куни Фарғона вилояти Риштон туманида  фахрий футбол жамоалари ўртасида “Ўзбек футболининг 105 йиллиги” номли мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада Фарғона водийсининг фахрий футболчилардан ташкил топган футбол жамоалари иштирок этдилар. Ушбу мусобақа Фарғона вилоят футбол федерацияси, Фарғона вилоят “Нуроний” жамғармаси, Риштон туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан юқори савияда ташкилланди. Дастлаб турнир ташкилотчилари қўшни вилоятдан ташриф буюрган жамолаларни кутиб олишди ва қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Шундан сўнг мусобақа олдидан қуръон тиловат қилинди. Риштон туман ҳокимлиги, Фарғона вилоят футбол федерацияси, Фарғона вилоят “Нуроний” жамғармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари мусобақа форматини иштирокчиларга тушунтириб ўтганларидан сўнг муобақага старт берилди.  

-    Ушбу мусобақа 60 ёш ва ундан катта ёшли фахрий футболчилар ўртасида ўтказилмоқда, - дейди Фарғона водийси фахрийлар футбол мусобақлари ташкилотчиларидан бири Мамамадали Умиров. Ушбу мусобақани 2015 йилдан буён ўтказиб келмоқдамиз. Фахрий футболчилар ўртасидаги биринчи турнирни дастлаб норасмий тарзда Наманган вилоятнинг Уйчи туманида ташкиллаган эдик, бу мусобақада жами 6 та жамоа иштирок этган. Кейинчалик фахрий футболчилардан саралаб олиб, иккита мукаммал жамоа ташкилладик, бу жамоалар “Навқирон” ва “Хотира-79” деб ном олишди. Шундан кейин бизга Фарғона вилоятининг Риштон ва Бувайда туманларидан жамоалар қўшилишди. Мана яқинда Андижон вилоятидан ҳам фахрий футболчилардан иборат жамоа қўшилди. Эътибор беринг, бу жамоаларнинг барчаси 60 ёш ва ундан катта ёшли фахрий футболчилардан иборат. Мана водийда фахрий футбол жамоаларии ташкил этганимиздан сўнг, 3 йил давомида 10 дан ортиқ мусобқаларда иштирок эдик. Тошкент шаҳридан, Наманган вилоятининг Уйчи ва Косонсой туманларида, мана бугун Фарғона вилоятининг Риштон туманида “Ўзбек футболининг 105 йиллиги” номли хотира турнирида иштирок этмоқдамиз. Биз Ўзбекистон футбол Ассосиациясига бугун барча фахрий футболчилар билан келишиб, хат тайёрладик. Агар бизни хатдаги илтимосимизни инобатга олишса, бизга фахрий футболчилар Суперлигасини тузиб беришади. Бу билан ўзбек футболинини оммавийлиги ортади, кекса инсонларни бўш вақтлари мазмунли ташкил этилади, уларни футбол билан шуғулланишлари табиий холда соғломлаштиришга хизмат қилади. Биз тайёрмиз, иложи бўлса хоржий мамлакатлардаги фахрий футболчилар билан ҳам турли хил турнирларда иштирок этиш ниятимиз бор.


Шу куни Фарғона вилояти Риштон туманида ўтган турнирни намунали тарзда ташкиллаш учун Фарғона вилоят Футбол Федерацияси мутахассиси Ҳакимжон Файзиев, “Қўқон 1912” профессионал футбол клуби матбуот котиби Аброр Деҳқонов ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари хизматларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. “Ўзбек футболининг 105 йиллиги” номли фахрийлар ўртасидаги хотира турнири юқори савияда ташкиллаштирилди. Мусобақа финалида Наманган вилоятининг “Навқирон” ва Андижон шаҳрининг “Андижон” фахрий футболчилари ўртасида ўтказилди. Асосий вақтда 3:3 ҳиособидаги жанговор дуранг қайд этилгач, мусобақа регламентига кўра пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Пенальтилар сериясида Андижон шаҳрининг “Андижон” фахрий футболчилар жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобвқа бош совринини қўлга киритди. Ушбу мусобақада жамоларнинг якуний натижаларга кўра эгаллаган ўринлари қуйидагича кўриниш ҳосил қилди:

1-ўрин Андижон шаҳрининг “Андижон” номли фахрийлар футбол жамоаси.                      
2-ўрин Наманган вилоятнинг “Навқирон” номли фахрийлар футбол жамоаси.
3-ўрин Риштон туманининг “Нуроний” номли фахрийлар футбол жамоаси.
4-ўрин Бувайда туманининг “Нуроний” номли фахрийлар футбол жамоаси.            

Ушбу мусобақада сайтимиз мухбири Бекзод Толибов ҳам иштирок этди ва фахрийлар ўртасида ташкил этилган футбол мусобқасини яқиндан кузатиб борди. Ҳақиқатдан ҳам мана шундай футбол мусобақалари кекса ёшдаги инсонларни соғломлаштириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этилишига хизмат қилади. “Championat.asia” шу каби мусобақаларни қўллаб-қувватлайди ва мунтазам равишда ёритиб боради.  

Бекзод Толибов

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика