UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  0 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  26

“Ифтихор” вакиллари мактаб ўқувчилари билан учрашишди Янгиликлар

“Ифтихор” вакиллари мактаб ўқувчилари билан учрашишди

Теглар :  Ифтихор
“Ифтихор” жамоаси вакиллари Риштон туманида жойлашган 11- ва 27-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, ушбу таълим даргоҳларда таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашишди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси жисмонан соғлом, маънан етук ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган ёш авлодни шакллантириш уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва шарт-шароитларни яратишни мақсад қилган ҳолда фаолият юритаётганидан хабарингиз бор.

Бундан ташқари, жамоанинг яна бир устувор вазифаларидан бири чекка қишлоқлардаги иқтидорли ёш футболчиларни излаб топиш ва уларни етук футболчи бўлишига кўмаклашдан иборат.

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси вакиллари Риштон туманида жойлашган 11- ва 27-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, ушбу таълим даргоҳларда таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашишди.

Учрашув давомида “Ифтихор” вакиллари мактаб ўқувчиларига мастер-класс ўтаб беришди. Шунингдек, ўзбек футболи юлдузларидан бири бўлган Ғайрат Ҳасанов сўзга чиқиб ёшларга ватанпарвар руҳи хусусида айтиб ўтди.

Айтганча, қизиқарли руҳда бўлиб ўтган учрашувда Риштон туманида истиқомат қилаётган фархий футболчиси Ўринбой Юсупов ҳам қатнашиб болаларга спортнинг аҳамияти, унинг инсон ҳаётидаги роли хусусида сўзлаб берди.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси томонидан ташкил этилган учрашув барчада катта таассурот қолдирди.

“Ифтихор” жамоаси бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Яна шундай учрашувлар ўтказишга режалаштирилган.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика