

“TEAMtalk” маълумотига кўра, икки клуб қишки трансфер ойнасида француз футболчиси учун курашиши мумкин.
Манбага кўра, "Борнмут" Трюффер бўйича музокараларда қаттиқ позицияни эгаллайди ва унинг трансфери учун тахминан 60 миллион фунт (70 миллион евро) талаб қилади. Шунингдек, “Борнмут” мавсум ўртасида футболчини қўйиб юбормаслиги ҳам мумкин.
Трюффер жорий мавсумда барча турнирларда 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширди.
Франциялик ҳимоячининг "Борнмут" билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.



