Расман: Аллегри - "Ювентус" бош мураббийи
28 май 2021 18:09
Янгиликлар
Расман: Аллегри - "Ювентус" бош мураббийи
Италиялик мутахассис Массимилиано Аллегри яна "Ювентус"ни қабул қилиб олди.
Клуб 53 ёшли мутахассис билан тузилган битим тафсилотларини ошкор қилмади. Олдинроқ маълум бўлганидек, у 2025 йилга қадар шартнома имзолаган, унинг маоши йилига 9 млн евро атрофида.
Массимилиано Аллегри "Ювентус" (2014-2019)ни олдин ҳам бошқарган, мутахассис клуб билан 11 соврин, жумладан 5та чемпионлик титулини қўлга киритган. У икки бор туринликларни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиққан ва уларда "Барселона" ва "Реал"га имкониятни бой берган.
Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин "Юве" Андреа Пирлони бош мураббийликдан истеъфога чиқарган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар