"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади
08 янв 16:18
Янгиликлар
"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
"Андижон" клуби мураббийлар штабига янги мутахассис қўшилди. Эндиликда сербиялик тажрибали мутахассис Бранко Чирич жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида иш бошлади.
У 1983 йилнинг 21 май санасида таваллуд топган. Чиричнинг охирги клуби Қозоғистоннинг "Астана" клуби ҳисобланади. Шунингдек, "Вождовац" (Сербия), "Актау" (Қозоғистон), "Раднички" (Сербия), "Чукарикчи" (Сербия) каби клубларда ҳам жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлаган.
"Астана" билан мамлакат чемпионлигига ва Кубокка эришган. Қолаверса, у Европа ҳамда Конференциялар Лигасида ҳам иштирок этган.
Чирич тажрибали мутахассис бўлиб, эндиликда футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатини янада яхшилаб боради", – дейилади хабарда.
Аввалроқ "Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар