

Sport.es нашрининг хабар беришича, "кўк-анорранглилар" бундай қарорни молиявий сабаблар туфайли қабул қилган — клубда футболчини тўлиқ трансфер қилиш учун маблағ йўқ.
Ўз навбатида, МЮ Рэшфордни жамоага қайтаришни режалаштирмоқда. Яқинда инглиз клуби бош мураббий Рубен Аморимни ишдан бўшатди, у футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмаган эди. МЮ раҳбариятининг фикрича, номи ҳали эълон қилинмаган янги мураббий қўл остида ҳужумчи яна асосий таркибдан ўрин олиши мумкин.
Маркус Рэшфорд 2025 йилнинг июль ойидан бери ижара асосида "Барселона"да ўйнаб келмоқда. Англиялик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 25 ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.



