"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди
08 янв 16:43
Янгиликлар
"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди
"Sport Bible"нинг хабар беришича, Киган оиласи режали тиббий кўрик давомида 1977 йилги Европа чемпионлари кубоги ғолиби ва "Олтин тўп"нинг 2 карра соҳибида саратон аниқланганини маълум қилди.
"Ушбу текширувлар онкологик касалликни аниқлади, шу сабабли Кевин даволаниш курсини ўтайди. Кевин тиббий жамоага ўз вақтидаги ёрдам ва доимий ғамхўрлик учун миннатдорлик билдиради", – дейилади баёнотда.
"Сканторп Юнайтед" тарбияланувчиси бўлган Кевин Киган 1971–1977 йилларда "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилган ва айнан шу клуб билан ҳозирги Чемпионлар Лигасининг илгариги кўриниши ҳисобланган мусобақада ғолибликни қўлга киритган. Бироқ энг катта шуҳратни у Германиянинг "Гамбург" клуби сафида қозонган — у ерда 1978 ва 1979 йилларда икки марта "Олтин тўп"га эга чиққан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар
"- Даҳшат дегани қўрқинч дегани. Бу жаҳаннамнинг номи дейиш мутлақо нотўғри. Мусулмон одам бирор чиройли нарсани кўриб ёқтирса, "Маа шааа Аллоҳ!" дейиши керак", иқтибос тугади.
Ўзбек тилининг изоҳли лўғатида ҳам бу сўз қўрқинч, хавф, ваҳима каби маъноларини бераркан. Шундай экан ҳар қандай гапни дин билан оҳират билан боғлайвермасдан тўғри ёндашиш мақсадга мувофиқ.