"Барселона" "Бавария" ҳимоячисига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
10 ноя 2026, 18:30
"Барселона" қишки трансфер ойнасида "Бавария" ҳимоячиси Жонатан Тани сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

Бу ҳақда “Sky Germany” хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Каталония клуби спорт директори Деку жамоа ҳимоясини барқарорлик таъминлай оладиган ва Пау Кубарси билан бирга ҳимоя чизиғи етакчисига айланадиган тажрибали марказий ҳимоячи билан кучайтирмоқчи.

Шу билан бирга, шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қиладиган 30 ёшли футболчи билан хайрлашиш "Бавария"нинг режаларига кирмайди. Танинг ўзи ҳам Мюнхен клубидаги ҳолатидан мамнун ва бор эътиборини жамоадаги ўйинларига қаратган.

Transfermarkt портали футболчининг нархини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Germany