"Валенсия"нинг қарздорлиги қарийб 600 миллион еврога етди

Sherzod Nurmatov
10 ноя 2026, 15:50
Испания клубининг йиллик ҳисоботига кўра, "Валенсия"нинг умумий молиявий қарздорлиги 592,8 миллион еврони ташкил этди.

Нашр маълумотларига кўра, янги "Ноу Месталья" стадиони қурилиши қайта бошлангач қарз миқдори ошган. Шу билан бирга, қарздорликнинг 93 фоизи (551,84 миллион евро) узоқ муддатли мажбуриятларга тўғри келади. Улар орасида бизнесмен Питер Лим билан боғлиқ бўлган қарзлар бўйича қарийб 42 миллион евро ҳам бор.

9 декабрь куни бўлиб ўтадиган акциядорлар йиғилишида мазкур 42 миллион еврони клуб акцияларига айлантириш таклифи кўриб чиқилади. Ўтган молиявий йилни клуб 320 минг евро соф фойда билан якунлаганди.

12 та турдан сўнг "Валенсия" 9 очко билан Ла Лигада 19-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги учрашувини 10 ноябрь куни Испания Кубоги доирасида "Тавернес"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS