UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  3 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   2 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  10 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  35 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Наполи" эса "Аталанта"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  9

"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди Янгиликлар

"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди

Куни кеча Чемпионлар Лигасидаги илк учрашувини ўтказган Шерхан Калмурза навбатдаги рекордни ўрнатди.

"Қайрат" футболчиси "Спортинг" – "Қайрат" баҳсида (4:1) майдонга тушиб, асосий еврокубок турнирида ўйнаган учинчи энг ёш посбонга айланди. Бу ютуғи орқали у "Реал" ва Испания терма жамоаси афсонаси Икер Касильясни ортда қолдирди.

Чемпионлар Лигасида майдонга тушган энг ёш дарвозабонлар:

Маартен Вандевоордт – 17 ёш 287 кун – "Генк" – 2019 йил 10 сентябрь 

Миле Свилар – 18 ёш 52 кун – "Бенфика" – 2017 йил 18 октябрь

Шерхан Калмурза – 18 ёш 96 кун – "Қайрат" – 2025 йил 18 сентябрь

Икер Касильяс – 18 ёш 118 кун – "Реал" – 1999 йил 15 сентябрь

Николай Михайлов – 18 ёш 125 кун – "Левски" – 2006 йил 31 октябрь

Жамоанинг биринчи ва иккинчи дарвозабонлари жароҳат олганидан сўнг "Қайрат" дарвозасини Калмурза қўриқлади. Аввалига Александр Заруцкий "Селтик"ка қарши ўйинда жароҳат олди. Шундан кейин Темирлан Анарбеков КПЛ доирасидаги "Актобе" билан баҳсда сафдан чиқди.

Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг навбатдаги турида "Қайрат" "Реал"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 30 сентябрь куни Олмаотадаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика