ПСЖ Рамоснинг келажаги борасида бир қарорга келди
24 окт 2022 19:30
Янгиликлар
ПСЖ Рамоснинг келажаги борасида бир қарорга келди
ПСЖ марказий ҳимоячиси Серхио Рамосга янги шартнома таклиф қилинади.
36 ёшли испанияликнинг амалдаги меҳнат шартномаси келаси йилнинг июнь ойида ниҳоясига этади, аммо клуб тажрибали футболчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти, деб хабар берди "Le10Sport".
ПСЖ раҳбарияти Рамосни жорий мавсум тугаганидан кейин Парижда ўйнашни давом эттиришга кўндириш умидида тез орада у билан музокаралар бошлашни режалаштирмоқда.
Серхио Рамос жорий мавсум 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Марказий ҳимоячи парижликлар рангларини 2021 йилнинг ёзидан бошлаб бери ҳимоя қилиб келмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар