UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Превью. "Навбаҳор" - "Андижон" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Андижон"

Бугун Наманганда водий дербиси доирасида "Навбаҳор" ва "Андижон" клублари ўзаро тўқнаш келишади.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Андижон» (Андижон)
1 октябрь 2015. Наманган. "Марказий" стадиони. 16:30
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Водийнинг бу икки клуби ўзаро 43 бор куч синашишган. Натижалар “Навбаҳор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Лочинлар” 22 ўйинда ғалаба қозонишган, 12 учрашув дуранг билан якунланган. “Андижон” ҳисобида 9та ғалаба бор. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Навбаҳор” томонида – 68:45. Ўзаро ўйнларда “Навбаҳор” 78, “Андижон” эса 39 очколик бўлган.

“Навбаҳор”нинг “бургутлар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0. “Андижон”нинг энг йирик ғалабаси эса – 5:1 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Андижонда ўтган учрашувда томошабинлар 5та голнинг гувоҳи бўлишган эди. Мезбонлар сафида Иброҳим Отахонов ва Предраг Вуйович (2та) гол уришган, меҳмонлардан Мўйдин Мамазулумов ва Шахбоз Эркинов тўп киритишганди - 3:2.

«Навбаҳор» уйида ўтган сўнгги беш учрашув:
16.05.2014 «Навбаҳор» – «Андижон» 3:0
25.06.2012 «Навбаҳор» – «Андижон» 1:0
09.04.2011 «Навбаҳор» – «Андижон» 1:1
05.06.2010 «Навбаҳор» – «Андижон» 2:0
24.10.2009 «Навбаҳор» – «Андижон» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  “Андижон” ўз тарихида бугунга қадар сафарда “Навбаҳор”ни умуман мағлуб эта олмаган! 16 марта "лочинлар" ўз майдонларида зафар қучишган. Яна 5та учрашув дуранг билан тугаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика