Расман: "Бухоро" легионери жамоада қолди

Sherzod Nurmatov
23 янв 2026
"Бухоро" қишки трансферлар мавсумида ёш футболчиларни жалб қилиш билан бир қаторда ўтган мавсумдаги муваффақиятли таркибни сақлаб қолишга ҳам эътибор қаратмоқда.

"2025 йилги мавсумда жамоамиз сафида ишончли ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган иқтидорли ҳужумчи Доминик Бегич билан ўртадаги шартнома яна бир йилга узайтирилди!

Босниялик ҳужумчи ўтган мавсумда жамоамиз сафида барча мусобақаларда 26 ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 8 бор аниқ нишонга олган. Ҳужумчининг “Бухоро” сафидаги умумий статистикаси 57 ўйин 22 та гол ва 3 та ассистни ташкил этади", – дейилади хабарда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати