"Арсенал" Тимбер билан шартномани узайтиришга яқин
23 янв 15:45
Янгиликлар
"Арсенал" Тимбер билан шартномани узайтиришга яқин
"Арсенал" ҳимоячи Юрриен Тимбер билан битимни узайтириш бўйича музокараларни муваффақиятли олиб бормоқда.
Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Томонлар фақат янги келишув муддатини келишиб олишса бас — шартнома 2030 ёки 2031 йилгача мўлжалланади.
Манба маълумотларига кўра, шартномани узайтириш бўйича асосий келишув аллақачон эришилган. Лондонликлар бош мураббийи Микель Артета 24 ёшли футболчини ўз тизимида муҳим калит сифатида кўради.
Тимбер "Арсенал"га 2022 йилнинг ёзида қўшилган. Нидерландиялик ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 31 учрашув ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар