UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Превью. "Динамо" - "Шўртан" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Шўртан"

Олий лиганинг 19-турининг илк ўйини "Динамо" ва "Шўртан" ўртасида бўлиб ўтади.

«Динамо» (Самарқанд) - «Шўртан» (Ғузор)
21 август 2015. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 17:30
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Д. Саидов (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
ПФЛ вакили: В. Леткин.

“Динамо” ва “Шўртан” олий лигада 19 бора тўқнаш келишган. Натижалар мутлақо тенгликни кўрсатмоқда. “Динамо” ҳам, “Шўртан” ҳам 8тадан ўйинда ғалаба қозонган, 3та ўйинда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Динамо” фойдасига 24:23ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда иккала жамоа 27тадан очко тўплашган.

“Динамо”нинг “Шўртан” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:1га тенг. “Шўртан”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:2 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Ғузорда бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари ғалаба қозонишган. Иккинчи бўлим сўнггида Суҳроб Бердиев томонидан киритилган тўп “Шўртан”га 3 очко келтирган эди – 1:0.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
29.06.2013 «Динамо» - «Шўртан» 2:1
05.05.2012 «Динамо» - «Шўртан» 1:0
17.09.2011 «Динамо» - «Шўртан» 3:0
16.10.2010 «Динамо» - «Шўртан» 1:1
11.04.2009 «Динамо» - «Шўртан» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Самарқандда бўлиб ўтган ўйинларда “Динамо” 7 марта ғолиб чиққан ва бир марта дуранг қайд этган. “Шўртан” сафарда фақат бир бор (2008 йил) ғалаба қозонган. Сўнгги уч ўйинда “Динамо” ўз уйида уч бор ғалабага эришган.   

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика