Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди

Administrator
24 дек 2025, 23:55
Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчиси мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди.

Ла Лига декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси мукофотига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Мукофот учун 5 нафар футболчи даъвогарлик қилмоқда:

Килиан Мбаппе ("Реал") - майдон бўйлаб 270 дақиқа ҳаракат қилган, 2 та гол урган, паслар аниқлиги 84,3 фоиз, 12 та яккама-якка курашда ғалаба қозонган;

Ламин Ямал ("Барселона") - майдон бўйлаб 270 дақиқа ҳаракат қилган, 2 та гол урган, паслар аниқлиги 84,8 фоиз, 34 та яккама-якка курашда ғолиб чиққан;

Ионуц Раду ("Селта") - дарвозада 270 дақиқа турган, ҳеч қандай гол ўтказиб юбормаган, паслар аниқлиги 57,7 фоиз;

Коке ("Атлетико") - майдон бўйлаб 225 дақиқа ҳаракат қилган, 2 та гол урган, паслар аниқлиги 90,4 фоиз, 12 та яккама-якка курашда ғалаба қозонган;

Херман Валера ("Элче") - майдон бўйлаб 251 дақиқа ҳаракат қилган, 2 та гол урган, паслар аниқлиги 86,6 фоиз, 23 та яккама-якка курашда ғолиб чиққан.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: x.com/LaLiga