UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  0 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  3 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  0 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  9 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2

Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум Янгиликлар

Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум

Мамлакат миллий чемпионати — футзал бўйича Олий лиганинг 7-тур учрашувлари тақвими тасдиқланди.

Унга кўра, мазкур тур баҳслари 2026 йилнинг 7–12 январь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашувларга "Юнусобод" спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

"Таъкидлаш жоизки, чемпионат баҳслари турдан турга мухлислар эътиборини тобора кўпроқ тортиб бормоқда. Ҳар бир жамоа майдонга фақат ғалаба иштиёқида тушаётгани қизиқарли ва муросасиз ўйинлар сонининг ортишига сабаб бўлмоқда. Мусобақа жадвалининг юқори ва қуйи поғоналаридаги жамоалар ўртасида кечаётган “олти очколик” учрашувлар ўзининг шиддати ва кескинлиги билан футзал ишқибозларига манзур бўлмоқда.

7-турда ҳам футзал ихлосмандлари БМБ, СҚБ, ОКМК, "Локомотив" ҳамда “Насаф” жамоаларининг ўзаро тўқнашувларини катта қизиқиш билан томоша қилишлари аниқ.

“Спорт” ижодий бирлашмаси телеканаллари ҳамда Ўзбекистон футзал федерациясининг YouTube каналида барча учрашувлар жонли тарзда, тўғридан-тўғри эфирга узатилади", – дейилади Ўзбекистон футзал федерацияси хабарида.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика