

"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска ҳужумчи Лиам Делап ҳамда вингер Эстевао тикланиб, ўйинга тайёр эканини тасдиқлади. Икки футболчи ҳам "Астон Вилла"га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин.
Шунингдек, матбуот учун ўтказилган брифингда Мареска ярим ҳимоячи Коул Палмер 90 дақиқа ўйнашга тайёр эканини қўшимча қилди.

"Астон Вилла"га қарши учрашув 27 декабрь, шанба куни "Стэмфорд Бриж" стадионида бўлиб ўтади. Айни пайтда "Челси" 29 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди, Бирмингем клуби эса 36 очко билан 3-ўринда бормоқда.



