"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр

Sherzod Nurmatov
25 дек 2025, 17:51
Лондонликлар яқин кунларда АПЛ доирасида "Астон Вилла" билан баҳс олиб боради.

"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска ҳужумчи Лиам Делап ҳамда вингер Эстевао тикланиб, ўйинга тайёр эканини тасдиқлади. Икки футболчи ҳам "Астон Вилла"га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин.

Шунингдек, матбуот учун ўтказилган брифингда Мареска ярим ҳимоячи Коул Палмер 90 дақиқа ўйнашга тайёр эканини қўшимча қилди.

"Астон Вилла"га қарши учрашув 27 декабрь, шанба куни "Стэмфорд Бриж" стадионида бўлиб ўтади. Айни пайтда "Челси" 29 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди, Бирмингем клуби эса 36 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›