UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  0 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   6 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  8 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23

ЎзПФЛ 2021 йилги молиявий ҳисоботни топширди Янгиликлар

ЎзПФЛ 2021 йилги молиявий ҳисоботни топширди

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 2021 йилги молиявий ҳисоботни тақдим этди.

Ҳисоботни ПФЛ Бош директори Диёр Имомхўжаев бошлаб берди.

"Журналистика соҳасидан чиқиб келганлар футбол мутахассиси эмас деган гапга қўшилмайман. ОФКда бир қатор собиқ журналистлар фаолият олиб боришмоқда. Ҳозир ПФЛда ҳам кўплаб собиқ журналистлар ишлашмоқда. Эртага ҳозир журналист бўлиб ишлаётганлар ҳам ПФЛ ва ОФКда ишлашига ишонаман", - деди Диёр Имомхўжаев

"Ўз вақтида Умид Аҳмаджонов ЎФАга келганида ПФЛ ишлаш тизими тубдан ўзгарганди. Абдусалом Азизов келганидан кейин эса шаффофлик юқори даражага чиқди", - Диёр Имомхўжаев. 

2021 йилда ПФЛ бадал пулларидан жами 6 миллиард 300 миллион сўм олиши керак эди. Аммо клублар ҳозиргача мана шу пулларнинг 1 706 300 000 сўмни беришмаган. Бу қарздорлик янги мавсум олдидан футболчиларни рўйхатдан ўтказиш вақтида ёпилган бўлиши шарт.
Суперлига - 4 900 000 000
Про лига - 800 000 000
Биринчи лига - 600 000 000
Аёллар футболи - 0
Футзал - 0



"Тартиб интизом қўмитасида тажрибали мутахассислар ишлашади. 2021 йилда интизомий жарималар жами суммаси 494 500 000 сўм бўлди. Шундан 273 миллион сўми ҳали тўланмаган. Бир нарсани айтишни хоҳлайман: интизомий жарималардан тушган барча пуллар ЎФАга ўтказилади ва бу пуллар болалар ўсмирлар футболи ривожлантириш учун ишлатилади", - Диёр Имомхўжаев. 

"2021 йилда ҳомийлардан жами 9 миллиард 280 миллион сўм олишимиз керак эди. Ҳозирча 430 миллион сўм бизгача етиб келмади. Ўтган йилда ПФЛга жами 15 миллиард 725 миллион 200 минг сўм келиб тушиши керак эди. Ҳозирча 2 миллиард 869 миллион 300 минг сўм дебитор қарздорлик ҳисобланади", - Диёр Имомхўжаев. 

"Энди ҳакамларнинг сафар ва меҳмонхонада яшаш харажатларини ҳам ПФЛ тўлашни режалаштирмоқда", - Диёр Имомхўжаев. 



"2021 йилда ҳакамлар, назоратчилар, штат ходимлари ва шартнома асосида ишлайдиган ходимларига жами 10 миллард 599 миллион 781 минг 960 сўм тўланди", Диёр Имомхўжаев.

"Ўтган йил ПФЛ футбол клубларига жами 1200та, футзал клубларига 150та футбол тўпини етказиб берди. Бу тўпларни 1 миллиард 481 миллион сўм эвазига харид қилинди. Толибжон Қосимов ёзган мақолани ўқидим, фикрларига қўшиламан. Биз ҳам ҳар бир ўйинга янги тўп беришни хоҳлаймиз, аммо бунинг харажати жуда катта бўлади. Балки 2022 йилда икки марта тўпларни тақдим этармиз, ҳозирча бу режада", - Диёр Имомхўжаев. 

"2022 йилдан иккинчи лигада ғолиб бўлган ҳар бир клуб Ўзбекистон кубоги саралаш босқичига қўйилади", - Диёр Имомхўжаев.

2021 йилда тақдирлаш маросимлари учун жами 710 738 060 сўм пул сарфланди. Кубоклар ўзимизнинг дизайнимиз билан Гонконгдаги компанияда тайёрланмоқда. Ҳар бир кубок патентланган, тўғри бошқа давлат кубокларидан илҳомланганмиз, аммо 100 фоиз ўзимизнинг дизайн. Янги мавсумдан футзал учун янги кубок тайёрланмоқда", - Диёр Имомхўжаев. 



Ўтган йил 12та клубимиз ОФК лицензиясини олди. "Сурхон" ва "Машъал" прожектор туфайли ОФК лицензиясини ололмади, "Навбаҳор" хорижий мураббийлардан қарздорлик туфайли ололмади. "Бухоро" қандай қилиб олди дейишингиз мумкин. Жавоби оддий: ОФК янги йил учун лицензия беради, "Бухоро" стадиони тайёр, фақат майдони йўқ. Клуб ОФКга майдони қачон тайёр бўлишини аниқ қилиб ОФК платформасига жойлади ва ОФК лицензия берди. 

"2022 йилда ОФК лицензиясини ололмаган Суперлига клуби қайси ўринни эгаллашидан қатъий назар қуйи лигага тушириб юборилади", - Диёр Имомхўжаев.

"2021 йилда VAR технологияси учун жами 726 626 426 сўм сарфладик", Диёр Имомхўжаев.

"Ўтган йил ПФЛ жами 16 миллиард 618 миллион 788 минг 437 сўм пул сарфлади", - Диёр Имомхўжаев.

"Футзал чемпионатини ўтказиш бизга фақат харажатга тушмоқда, яъни футзалдан фойда олмаяпмиз. 2021 йилда футзал чемпионатлари учун 854 миллион 977 минг 025 сўм ишлатдик. Ҳозирча бу фақат харажат, лекин яқин орада биз футзал чемпионатига ҳам ҳомийларни жалб қиламиз", - Диёр Имомхўжаев. 

"Мен 2022 йил охирида ҳар бир клуб ҳам шундай молиявий ҳисобот беришини хоҳлардим. Ҳар бир футболчи қанча маош олаётганини айтмасин, умумий маошлар учун қанча сарфланганини маълум қилса бўлади. Йиғинга қанча сарфланди, футболчилар сотувидан қанча пул ишланди ва ҳоказо", - Диёр Имомхўжаев. 




Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика