UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  0 07:30Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  19 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  4 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  1 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  22 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  7 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  4 19:53"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади  2

"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган Янгиликлар

"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган

Хабарингиз бор, бўлажак мавсумда Пролига иштирокчилари сони ошади (ўтган мавсум 6 та клуб қатнашган).

ПФЛ матбуот хизмати расман тасдиқлаган Пролига иштирокчилари бугунга келиб 8 та жамоа.


Бундан ташқари, камида "Металлург" ва "Ғазалкент" клублари ҳам юқоридаги клублар сафидан жой олиши кутилмоқда. "Олимпик" жамоаси эса Пролига иштирокчилари сафидан чиқади шекилли, ПФЛ берган рўйхатда бу жамоани кўрмаяпмиз.

"Олимпик" футболчилари ва ходимлари охирги марта 2025 йилнинг май ойи учун маош олишган. Орадан 8 ойдан кўпроқ вақт ўтди ва клуб футболчи ва ходимлари олдидаги қарздорликни узмаган. Биздаги маълумотларга кўра, футболчиларга маошнинг маълум қисмигина тўлаб берилиши айтилган. Лекин, ўша ваъда қилинган қисми ҳам тўлаб берилмаяпти. "Олимпик"нинг тақдири нима бўлиши ҳам номаълум. Қарздорлик ёпилиб, клуб фаолияти давом эттириладими ёки қарздорлик ёпилмай қуруқ ваъдалар беришда давом этишадими?!

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
07 фев 18:25:41
@FARHODBEY 001
Бу нима шармандалик ПФЛ узи кайерга караяпти, бир клуб олимпиячиларни тайёрлаб берсаю, ишим битти эшагим лойдан утди деганими бу, Эртага Олимпик МобиУз хам бошига шу кун тушмайди деб ким кафолат беради .( агарда кейинги Олимпиадага чикса хали, булмаса 2,5йилда аут ) Узи тайёр клуб туриб ,нима кераги бор эди МобиУз ни ташкил килиш, кайси кавок-калла таклиф берди, ПФЛ УФА хеч булмаганда Сирдарьё вилояти рахбарларига таклиф билан чикиб тайёр клубни ( тайёр бизнес сотиладигандай ) манзилини Гулистон шахрига утказса йук демаган булармиди, чем нольдан команда тузиш урнида. Бу бир таклиф !!! Камида 40-50 киши кучада колмаслиги учун. Янаям отни калласидай рахбарчалар билишар
+2   
07 фев 17:50:40
sssrni sarqiti
Olimpiada tugadi, maqsadga erishildi. Endi qarzdorlikni to'liq yopib, keyin klubni o'zini ham tugatish kerak. 6-7 oy tekinga o'ynamasa kerak, ishsizlik-pulsizlik nimaligini Diyor yaxshi biladi
+1   
10 фев 18:25:19
@FARHODBEY 001
Azizbek Rustamovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Juda aqlli taklif
Рахмат. Аввало Фикр Сиздан булди. .
+1   
07 фев 22:30:12
Azizbek Rustamovich
Akbar Umarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ana bo'lmasam nimalatlr bo'lyapti o'zi naxotki homiylar topilmasaya
Homiylar topilganda nima o‘zgaradi. Poytaxtda undan tashqari yana to‘rtta professional jamoa bor. Byudjetdan shuncha pul degani. Muxlislar shundog‘am stadionlarga kam keladi. Yuqorida bir janob aytgandek, Olimpikni Gulistonga o‘tkazish kerak va nomini Gulistonga o‘zgartirish kerak. Bu juda oqilona ish bolardi
+1   
07 фев 22:25:40
Azizbek Rustamovich
@FARHODBEY 001 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу нима шармандалик ПФЛ узи кайерга караяпти, бир клуб олимпиячиларни тайёрлаб берсаю, ишим битти эшагим лойдан утди деганими бу, Эртага Олимпик МобиУз хам бошига шу кун тушмайди деб ким кафолат беради .( агарда кейинги Олимпиадага чикса хали, булмаса 2,5йилда аут ) Узи тайёр клуб туриб ,нима кераги бор эди МобиУз ни ташкил килиш, кайси кавок-калла таклиф берди, ПФЛ УФА хеч булмаганда Сирдарьё вилояти рахбарларига таклиф билан чикиб тайёр клубни ( тайёр бизнес сотиладигандай ) манзилини Гулистон шахрига утказса йук демаган булармиди, чем нольдан команда тузиш урнида. Бу бир таклиф !!! Камида 40-50 киши кучада колмаслиги учун. Янаям отни калласидай рахбарчалар билишар
Juda aqlli taklif
+1   
07 фев 18:28:58
Farhod Uktamovich
Яхши булмабти, футболистларни килган хизматлари учун саклаб колиш керак, бирор йулини килиб командани саклаб колиш керак эди
+1   
07 фев 16:52:24
Akbar Umarov
Ana bo'lmasam nimalatlr bo'lyapti o'zi naxotki homiylar topilmasaya
+1   
07 фев 16:24:31
Alexis Dan
Бизда хеч ким футболга инвестиция килгиси келмайди, хусусий клублар йук хисоби... Про Лига га (2чи юкорилиги буйича лига) хато жамоа топиш кийин... Пули борни дарров олишади. Ракобат деган нарса йук, футбол усмайди бунакада
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика