"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин
07 фев 09:52
Янгиликлар
"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин
Бу келишмовчиликлар аргентиналик мутахассиснинг клубдаги келажагига таъсир ўтказиши мумкин.
Манба маълумотига кўра, "матрасчилар" Симеонега ўринбосар қидириш ишларини бошлаб юборган. Ушбу мавсум якунларида мураббий жамоани тарк этиши эҳтимоли мавжуд. Таъкидланишича, мураббий тақдирига Алемани билан бўлган зиддиятлардан кўра, жамоа натижалари кўпроқ таъсир кўрсатиши мумкин. Аргентиналик мутахассис клуб раҳбарияти ишончини қайта тиклаш учун "Атлетико" натижаларини яхшилаши талаб этилади.
Маълум қилинишича, "Борнмут" бош мураббийи Андони Ираола Симеоненинг эҳтимолий ўринбосари сифатида асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Бироқ испаниялик мураббий Англия чемпионатида фаолиятини давом эттиришни афзал кўрмоқда.
Диего Симеоне мадридликлар жамоасини 2011 йил декабридан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида "Атлетико" икки марта Испания чемпионига айланди ҳамда Европа лигасида ғолибликни қўлга киритди.
Ҳозирда Ла Лиганинг 22 туридан кейин "Атлетико" 45 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Чемпионлар лигаси умумий босқичи якунларига кўра эса жамоа 14-ўринни банд қилди ва плей-офф босқичида иштирок этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
Фикрлар