ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол
08 фев 19:02
Янгиликлар
ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол
Озарбайжон Премьер-лигаси 19-тур доирасидаги "Сабаҳ" — "Араз" ўйини бўлиб ўтди.
Мезбонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев ўйинни бошланғич таркибда бошлади ва 76-дақиқада захирага олинди. Хавбек 9-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Баҳс 4:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.
"Сабаҳ" 19 ўйиндан сўнг 46 очко жамғарган ҳолда Озарбайжон Премьер-лигасида биринчи ўринда бормоқда. Битта кам ўйин ўтказган "Қорабоғ" ҳисобида 39 очко бор.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди
Мухлислар ташрифи. Энг кам мухлис "Локомотив"да, энг кўпи эса...
Фикрлар