

Манчестерликларнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади. Аммо, футболчи иккинчи бўлимда жамоа дарвозабони Жанлуижи Доннарумма тиззаси билан унга зарба бериб юборди ва Хосеп Гвардиола 61-дақиқада унинг ўрнига Рубен Диасни майдонга туширди.
Ўйинда дастлаб 74-дақиқада Доминик Собослаи ҳисобни очди. Бернарду Силва 84-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Эрлинг Холанд эса 90+3 дақиқада 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантириб, "шаҳарликлар"га муҳим ғалабани тақдим этди. Шунингдек, Доминик Собослаи рақибини яққол гол уриш имкониятидан маҳрум этгани учун 90+13 дақиқада майдондан четлатилди.
"Манчестер Сити" АПЛда 25-турдан сўнг 50 очко билан "Арсенал"дан 6 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. "Ливерпуль" эса 39 очко билан 6-ўринга жойлашган.
8 фев 2026, 21:30
Liverpool — Manchester City

1 – 2
Тугади














