Файзуллаевнинг биринчи мураббийи: Аббос ҳаяжонланди, лекин қўрқмади — ЖЧ-2026 да бор кучини берди

29 июн 2026, 14:20
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг биринчи мураббийи Дмитрий Ан Ўзбекистон жамоаси ва ўз шогирдининг 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги иштирокига баҳо берди.

"Мен Аббос учун худди ўз шогирдимдек жуда хурсандман. У Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатларидаги илк голини урди, у билан жуда фахрланаман. Қайсидир вазиятда ҳаяжон бўлди, лекин бу табиий ҳол. Қўрқув эса йўқ эди — у ҳаракат қилди. Файзуллаев баъзи вазиятларда яхшироқ ўйнаши мумкин эди, лекин мен унинг бор кучини берганини биламан. Ҳужумда яхши ўйнади, тезкорлик билан ҳимояга қайтди. Футболчилар мана шундай чиниқади ва шаклланади. Аббос айни дамда қўлидан келган энг максимал ҳаракатни қилди, аммо ўсишда давом этади деб ўйлайман.

Жаҳон чемпионатида скаутлар футболчиларни кузатиб боришмоқда. Баъзи вазиятларда Аббос ўз потенциалини тўлиқ намойиш эта олмади. Аммо агар уни пайқаб, топ-чемпионатга таклиф қилишса, барчамиз хурсанд бўламиз", — деди Ан.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›