UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  2 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  2 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

"Пахтакор" вакиллари киберфутболда Янгиликлар

"Пахтакор" вакиллари киберфутболда

Теглар :  Киберфутбол
Клубимиз шарафини икки нафар киберфутболчи Ўзбекистон чемпионатида ҳимоя қилади.

ЎФФ ва ПФЛ кўмагида "Virtual Football" компанияси киберфутбол бўйича илк Ўзбекистон чемпионатини PCFL (Professional Cyber Football League) лигасининг илк мавсумини ўтказиши ҳақида эълон қилганди.


Биринчи марта ўтказиладиган мамлакат чемпионатида клубимиз шарафини икки киберфутболчи ҳимоя қиладиган бўлди. Улар - Равшан Турсунов ва Исроил Рихсиев. Ҳар икки киберфутболчи бир қатор мусобақаларда иштирок этган. Ноябрь ойида чемпионат баҳслари старт олади.


Вилоят ва шаҳар саралаш ўйинларида ғолиб бўлганлар Республика Гранд финалига йўл олади. Гранд финалда кучли 16 таликка кирган иштирокчилар автоматик равишда Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Кучли 32 таликка кирган қолган 16 иштирокчи эса биринчи лига қатнашчисига айланади.


Иккала лига ўйинлари профессионал футбол каби 7-8 ой давом этиши ва ОАВда ёритиб борилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, киберфутбол баҳслари FIFA 17 ўйини бўйича PS4 (PlayStation 4) консолида ўтказилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика