Киберфутбол. “PROJECT X” мусобақаси ғолиби “Бунёдкор” клуби аъзоси
19 апр 2017 14:12
Янгиликлар
Киберфутбол. “PROJECT X” мусобақаси ғолиби “Бунёдкор” клуби аъзоси
Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерациясига қарашли “UzArena”да Ўзбекистонлик энг кучли киберфутболчилар орасида “PROJECT X” мусобақаси 3 кун давомида бўлиб ўтиши ҳақида маълумот бергандик. Кеча ушбу мусобақа ўз ниҳоясига етди. Турнирда “Бунёдкор” футбол клуби киберфутболчиси Муҳаммадамин Турғунбоев ғолиб бўлди.
Иккинчи ўринни “Қўқон-1912” клуби аъзоси Дилшод Матякубов қўлга киритган бўлса учинчи поғонани “Металлург” клуби киберфутболчиси Сервер Керимов қўлга киритди. Афсуски ушбу мусобақада “Локомотив” клуби киберфутболчиси Ўктам Ибрагимов тўртинчи ўринни эгаллади ва кучли учликка кира олмади. Ушбу мусобақада қолган тўртта ўринни Қаҳрамон Солихбоев, Анвар Эмилиен, Жамшид Жўрақулов ва федерация президенти Азизбек Паттахов эгаллади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар