Ямал "Реал" ҳақида айтган гапларидан афсусда эмас

Aslanov Jasurbek
1 июл 2026, 13:51
"Барселона" вингери Ламин Ямаль "Эль-Класико" олдидан "Реал" ҳақида айтган гапларидан афсусланмаслигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида 18 ёшли футболчи Kings League медиафутбол лигаси стримида мадридликлар клуби футболчилари "алдайди ва шикоят қилади" деб айтганди.

— "Реал"нинг алдамчилиги ҳақидаги гапларингиз учун афсусланасизми?

— Йўқ, бу футбол. Якунда улар ўша ўйинда ғалабани нишонлашди, лекин кейин бизнинг майдонда мағлуб бўлишди. Мен Карвахаль билан бошқа гаплашганим йўқ, умуман "Мадрид"нинг ҳеч қайси футболчиси билан гаплашмайман, — деди Ямаль.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: COPE