UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  140 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  24 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  18 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  7 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  27 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  2

"Бунёдкор" ва "Металлург" вакиллари Украинадаги халқаро турнирда иштирок этишади Янгиликлар

"Бунёдкор" ва "Металлург" вакиллари Украинадаги халқаро турнирда иштирок этишади

Киевнинг "Динамо" клуби илк маротаба киберфутбол бўйича халқаро турнир ўтказмоқда.

26-27 август куни Украина пойтахти Киев шаҳрида жойлашган "Олимпийский" стадионида киберфутбол бўйича "Динамо" Ёзги Кубоги деб номлаган профессионал киберфутбол мусобақаси ўтказилади.

Турнирда иштирок этадиган 16 иштирокчининг 10 нафари ўз мамлакатида етакчи бўлган, турли нуфузли ва халқаро турнирларда ғолиб бўлган киберфутболчилар ҳисобланишади.

Қолган 6 нафар қатнашчи очиқ онлайн саралаш доирасида турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган киберфутболчилардир.

Турнир иштирокчилари:

- Dani ‘Dani’ Hagebeuk, AFC Ajax (Голландия)

- Andrés ‘Andrescytorres’ Torres, "Залцбург" (Австрия)

- Milosz ’Milosz93’ Bogdanowski, "Легия" (Польша)

- Anton ’Anzinho8’ Korvenaho, СЖК (Финляндия)

- Robert ‘Ufenok’ Fakhretdinov, "Локомотив" (Россия)

- Evgeni ‘Yozhyk’ Mostovik, Navi (Украина)

- Konstantin  Ketko, "Динамо" (Беларусь)

- Turgunboev Mukhamaddamin, "Бунёдкор" (Ўзбекистон)

- Sandro  Maghlakelidze, Грузия футбол федерацияси (Грузия)

- Giorgi Levidze, Грузия футбол федерацияси (Грузия)

- Vitaly ‘Labotryas’ Mukha, "Динамо" Киев (Украина)

- Server 'Cekka' Kerimov, "Металлург" (Ўзбекистон)

UVSCF (Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва кибер футбол федерацияси) турнир ҳамкори ҳисобланади. Аввалига Ўзбекистонга битта йўлланма ажратилган эди. Мамлакатимизда ўтказилган саралаш баҳсларида "Бунёдкор" киберфутболчиси Муҳаммадамин Турғунбоев ғолиб бўлди. Турнир иштирокчиларидан бири маълум бир сабабларга кўра мусобақада иштирок эта олмаслиги эълон қилинганидан сўнг, ушбу ўйинлар ташкилотчилари бу жойни Ўзбекистонга беришди. Мамлакатимиздаги саралашда ўзини яхши кўрсата олган "Металлург" ўйинчиси Сервер Керимов ушбу турнирда қатнашиш имкониятига эга бўлди.


Айни дамда икки киберфутболчимиз Муҳаммадамин Турғунбоев ва Сервер Керимовлар UVSCF (Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва кибер футбол федерацияси) вице-президенти Алимаксумов Алихон билан Украинада ва ўйинчилар турнирда ўз иштирокларини бошлашга тайёрлар. "Бунёдкор" ва "Металлург" клублари вакилларига ушбу мусобақада омад тилаймиз!




Турнирдаги ўйин натижаларини бу ерда кузатиб боришингиз мумкин: "Динамо" Ёзги Кубоги

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика