
Electronic Arts FIFA 21'нинг илк трейлерини тақдим этди.
Видеороликдаги асосий қаҳрамонлар сифатида Килиан Мбаппе, Жоао Феликс ва Эрлинг Холандни кўриш мумкин. Шунингдек, кадрларда Трент Александр-Арнольд ҳам бор.
Ўйин жорий йилнинг 9 октябрида PC, PS4 ва Xbox One платформалари учун сотув чиқарилади. Шунингдек, янги PlayStation 5 ва Xbox Series X’га мос вариантларда ҳам тақдим этилиши режалаштирилган.