UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  10 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  9

"Пахтакор" 2,5 миллиардлик трансферга қўл урди Янгиликлар

"Пахтакор" 2,5 миллиардлик трансферга қўл урди

Янги мавсумга, хусусан ОЧЛга тараддуд кўраётган "Пахтакор" ўз таркибини кучайтирмоқда.

"Пахтакор" клуби "Насаф" ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробековнинг трансфер устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар бергандик.

"Пахтакор" Одилжон Ҳамробековнинг трансферини сотиб олиш бўйича "Насаф"га расман таклиф билан чиққан эди.

Шаҳбоз Беғамовнинг маълум қилишича, анчадан буён давом этаётган музокаралар бугун муваффақиятли якунланган. Яъни томонлар ўзаро келишувга эришишган.

Расман тасдиқланмаган, аммо бизга етиб келган маълумотларга кўра, "Пахтакор" Одилжон Ҳамробековнинг трансферини 2,5 миллиард эвазига сотиб олмоқда.

Аслида "Насаф" 2019 йилнинг сўнггида шартномаси тугайдиган Ҳамробеков учун 4 миллиард сўраган, "Пахтакор" эса 2 миллиард таклиф этган. Шу боисдан музокаралар узоқ чўзилган. Якунда эса "Пахтакор" "Насаф"ни 2,5 миллиардга кўндиришга муваффақ бўлди.

Шунингдек, катта эҳтимол билан "Пахтакор" 2,5 миллиард пулга қўшиб Дилшод Раҳматуллаевни ҳам "Насаф"га бериши мумкин. Қайд этиш керакки, Дилшод Раҳматуллаев аввал ҳам "Насаф" шарафини ҳимоя қилган ва қаршиликлар сафидан "Пахтакор"га ўтганди.

Маълумот ўрнида, Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида ўйнайдиган "Пахтакор" учун бугун ОЧЛда футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун дедлайн, яъни охирги кун. Шу туфайли ҳам "шерлар" бугун Ҳамробеков масаласини тезроқ ҳал этишга киришишди ва якунда келишувга эришишди. Ҳамробековнинг трансфер ҳужжатлари бугун расман ҳал этилиши кутилмоқда.

Қўшимча сифатида шуни айтиш мумкинки, Ҳамробековнинг хизматларига "Пахтакор"дан ташқари "Навбаҳор" клуби ҳам қизиқиш билдирганди. Бироқ "Насаф"га кўпроқ "Пахтакор"нинг таклифи қизиқарлироқ бўлди.


Эслатиб ўтамиз, 1996 йилда туғилган асли наманганлик бўлган "Насаф" академияси тарбияланувчиси Одилжон Ҳамробеков 2018 йилда Хитойда ўтказилган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади. Футболчи Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси деб тан олинган.

Ҳамробеков 2013 йилдан бошлаб "Насаф" жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Футболчи "Насаф" сафида ички чемпионатда ҳозирга қадар 100 учрашувда майдонга тушган ва 2та гол муаллифига айланган.

Рейтинг: +83   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика