UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  0 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  5 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   3 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  8 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  14 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  142 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  19 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13

Турғунбоев масаласида курашаётган "Пахтакор" ва "Навбаҳор" энди "Насаф" етакчиси учун рақобатга киришди Янгиликлар

Турғунбоев масаласида курашаётган "Пахтакор" ва "Навбаҳор" энди "Насаф" етакчиси учун рақобатга киришди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" аъзоси Одилжон Ҳамробековнинг хизматларига иккита клуб жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Айни пайтда "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Ҳамробековнинг трансферини сотиб олиш бўйича "Насаф" билан музокараларга киришган. Ҳозирча "Насаф" аниқ бир тўхтамга келгани йўқ. Агарда футболчининг трансфери бўйича ҳеч бир клуб "Насаф"ни қизиқтирадиган таклиф билдирмаса, унда Ҳамробеков жамоада қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Кўп нарса футболчининг хоҳиши ва трансфер борасида қайси клуб "Насаф"га маъқул келадиган таклифни билдиришига боғлиқ. "Насаф" ва Ҳамробеков ўртасидаги битим 2019 йил якунига қадар мўлжалланган. Агарда футболчи жамоада қоладиган бўлса, катта эҳтимол келаси йили эркин агент сифатида янги жамоага ўтиб кетиши мумкин. "Насаф" эса ҳозир Ҳамробеков трансферидан мўмайгина пул ишлаб олиши ҳам мумкин.

Яна бир жиҳати шуки, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Насаф" раҳбарияти олдига етакчига айланган ёшларни жамоада сақлаб қолиш шартини қўйган.

Яқин 1-2 кун ичида Одилжон Ҳамробековнинг келгуси фаолияти қайси жамоа билан боғланиши маълум бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1996 йилда туғилган асли наманганлик бўлган "Насаф" академияси тарбияланувчиси Одилжон Ҳамробеков 2018 йилда Хитойда ўтказилган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади. Футболчи Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси деб тан олинган.

Ҳамробеков 2013 йилдан бошлаб "Насаф" жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Футболчи "Насаф" сафида ички чемпионатда ҳозирга қадар 100 учрашувда майдонга тушган ва 2та гол муаллифига айланган.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика