"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади

Sherzod Nurmatov
23 фев 2026
Бугун, 23 февраль куни "Динамо" жамоаси Самарқанддаги қароргоҳида йиғилади, дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Кўҳна шаҳар жамоаси Тошкент ва БААда ўтказилган мавсумолди йиғинларини якунлаб, Самарқанддаги қароргоҳида тўпланади ва 28 февраль куни Суперлига 1-тури доирасида "Навбаҳор"га қарши кечадиган ўйин учун сўнгги тайёргарликни бошлайди. 

1-тур ўйинига қадар "Динамо"нинг мавсумолди анъанавий таништирув маросими ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда расмий маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига 1-турининг марказий ўйини саналмиш "Динамо" – "Навбаҳор" учрашуви 28 февраль, шанба куни соат 19:15 да бошланади. Самарқанддаги ўйинга қизиқиш жуда юқори, яқин орада ўйин чипталари ва марказий сектор учун мавсумий абонементлар сотуви бўйича расмий эълон берилади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати