Про лига қачон бошланиши эълон қилинди
23 фев 12:18
Янгиликлар
Про лига қачон бошланиши эълон қилинди
Аввалроқ мусобақада 14 та клуб иштирок этиши маълум қилинганди. Улар 13 тадан уй-сафар — жами 26 та ўйинида иштирок этади.
Про лига 5 апрель санасидан старт олиши режалаштирилган. Лигада мусобақани март ойидаги ФИФА кунларидан аввалроқ бошлаш имконияти ҳам мавжуд. Бироқ Наманган, Олмалиқ, Жиззах, Қарши, Каттақўрғон, Нукус каби шаҳарлардаги жами 7 та стадионда таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Ғазалкентдаги стадионда эса қурилиш ишлари бошланмаган. Бунинг эвазига "Насаф" ва "Машъал" каби Суперлига клублари мавсумни Про лига учун режа қилинган майдонда бошлайди. Про лиганинг бошқа клуби шартнома имзолашни режалаштираётган стадионда эса элитанинг бошқа клублари тўп тепади.

Лига режасига кўра, Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичига қадар Про лига клублари 7 та тур доирасида майдонга тушади. Бунда ўйинлар Суперлига билан деярли тўқнашмайди. Элита клублари танаффусга чиққан муддатдан кейин ҳам Про лига клублари яна 3 тадан ўйинда иштирок этади.
Про лига тавқими
1-тур: 5-6 апрель
2-тур: 10-11 апрель
3-тур: 15-16 апрель
4-тур: 20-21 апрель
....
24-тур: 26-27 октябрь
25-тур: 1-2 ноябрь
26-тур: 7-8 ноябрь
Мавсум тўлиқ тақвими билан ушбу ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар