UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30"Сўғдиёна" U-21 мураббийи Станислав Андреев: "Бу ҳаётимдаги янги ва муҳим босқич"  0 10:00Касорла: "Ла Лига барча жиҳатдан АПЛдан ёруғлик йиллари даражасида ортда қолмоқда"  0 09:30"Бенфика" ва "Ал Насср" собиқ мураббийи БАА клубида иш бошлади  0 09:10Майкл Кэррик: "Кейинги ўйинда ҳаммаси ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади, деб ўйлаш мумкин эмас"  2 08:37"Шўртан" Тошкентда йиғинга киришди  0 08:10Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди  1 07:45Вадим Абрамов: "Камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади"  2 01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  1 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  9 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  18 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  17

Ўзбекистон U-16 "Обод" ёшларидан устун келди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 "Обод" ёшларидан устун келди

Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Темур Олимхўжаев шогирдлари навбатдаги йиғинни бошлади.
Кеча йиғин доирасидаги илк учрашув "Обод" ёшлар жамоасига қарши бўлиб ўтди. Учрашувнинг биринчи бўлимида пойтахтликлар 11 метрлик жарима нуқтасидан ҳисобни очдилар. Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Камолов, 67-дақиқада эса Мўйдинов ҳисобни терма жамоа фойдасига ўзгартирдилар. Орадан уч дақиқа ўтгач Ўрунов якуний ҳисоб, 3-1 бўлишини таъминлади.

Ўзбекистон U-16 3 август куни Дукентда машғулотларини давом эттиради. Шундан сўнг Словакия ўсмирлар терма жамоаси билан сафарда иккита ўртоқлик учрашуви бор.

"Таркибни 95 фоизга аниқлаб олдик. Жароҳатлар безовта қилмаса ўзгариш деярли бўлмайди. Бугунга келиб 23 нафар футболчи билан ишлаяпмиз. Словакияга эса 18 нафар футболчи билан борамиз. У ерда охири машғулот ўтилади ва қайтиб Ҳиндистонга кетамиз. Ҳозирча ҳаммаси жойида, сўнгги иккита ҳориж йиғинидан ҳам кўнглимиз тўлди", - дейди терма жамоа бош мураббийи, Темур Олимхўжаев.
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика